Жаҳон - 19:39 · 16.05.2022

Коронавирусдан кейин қайси касаллик янги пандемияга сабаб бўлади?

Агар парранда грипи одамдан одамга юқишга имкон берувчи мутацияга учраса, дунёда ўлим даражаси тахминан 50 фоиз бўлган янги пандемия бошланади. Бу ҳақда россиялик профессор, вирусолог Петр Чумаков маълум қилди.

Фото: «Human Rights Watch»

Мутахассисга кўра, ҳозирда парранда грипи ҳайвондан юқади, одам касаллик ташувчиси ҳисобланмайди. «Аммо бундай мутация кузатилиши мумкин, агар одам инфекцияни бошқа одамга юқтирса, у ҳолда жиддий ва жуда даҳшатли пандемия пайдо бўлади. Чунки инсоният ҳали бундай вирусга, коронавирусда бўлгани каби дуч келмаган. Аввалига парранда грипининг ўлим даражаси тахминан 50 фоизни ташкил қилиши, яъни ҳар иккинчи бемор вафот этиши мумкин», — деган Чумаков.

Вирусолог бундай мутация инсон организмида пайдо бўлиши мумкинлигини айтган.

«Ўлаётган одам ҳужайрасидан чиқадиган парранда грипи бошқа ҳужайраларга тарқала бошлайди. Аммо инсон ҳужайраларидан чиқадиган вирусли зарралар бироз нуқсонли. Улар бошқа одамнинг ҳужайраларини юқтира олмайди. Бунинг учун вирусда бир нечта мутациялар бўлиши керак», — дея қўшимча қилган мутахассис.

Аввалроқ нима учун одамлар коронавирусга қайта чалиниши ва Коронавирус кўз олдида доғлар пайдо бўлишига олиб келиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE