Жамият - 11:20 · 16.05.2022

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш таклиф қилинди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси депутатлари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ЎзЛиДеП»

Маълум бўлишича, Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиққан. Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича аниқ позицияларини билдирди.

Фото: «ЎзЛиДеП»

Парламентдаги «ЎзЛиДеП» «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси билан Конституциясини такомиллаштириш бўйича қўшма йиғилишда муҳокамага қўйилиши ташаббусини илгари сурди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди.

Bugun — LIVE