Жамият - 10:01 · 16.05.2022

Ўзбекистонда парранда гўшти импорти ошди

Ўзбекистон январь–март ойларида 12,4 минг тонна парранда гўшти импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, январь–март ойларида Ўзбекистонга 14 та давлатдан 11,7 миллион долларга 12,4 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг тоннага ошган.

Шунингдек, 2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Польша – 3,3 минг тонна;
  • Туркия – 2,7 минг тонна;
  • Россия – 1,7 минг тонна;
  • Бельгия – 1,6 минг тонна;
  • АҚШ – 828,5 тонна;
  • Литва – 484 тонна;
  • Нидерландия – 428 тонна;
  • Германия – 261 тонна.

Аввалроқ Президент қарори билан Ўзбекистонда парранда гўшти учун ажратиладиган субсидия миқдори оширилгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE