12:45 | 16.05.22 200

Қорақалпоғистонда 4 кишига имтиҳонсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ходими ушланди

У бунинг учун салкам 25 млн сўм талаб қилган

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 4 кишига имтиҳонсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. «Б.А.» МЧЖ ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишига ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 800 доллар ва 16 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда «права»си йўқ 18 ёшли йигит ЙПХ ходимини уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.