Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 16 май куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.  

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ШҲТ доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги давридаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.

«Жорий йил учун режалаштирилган учрашув ва йиғилишларнинг ярми муваффақиятли ўтказиб бўлингани мамнуният билан қайд этилди. Самарқанд шаҳрида бўлажак ШҲТ саммити ҳужжатларини келишиш борасида фаол иш олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, барқарорлик ва хавфсизлик учун хавф туғдираётган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишда ташкилот салоҳиятини кучайтириш, «Шанхай руҳи» принциплари асосида кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги таъкидланган. Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик, «яшил» энергетика, инновациялар, рақамли иқтисодиёт, саноат кооперацияси борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Пандемиядан кейинги даврда фаол маданий-гуманитар алоқалар ва туризм алмашинувини қайта тиклаш лозимлиги ҳақида якдил фикр билдирилган.

Учрашувда халқаро кун тартибининг долзарб муаммоларига ҳам тўхталиб ўтилган. Афғонистон масаласида ШҲТ ролини ошириш ҳамда ушбу мамлакатни инфрутазилмавий ривожланиш бўйича минтақавий дастурларга фаол жалб қилиш зарурлиги қайд этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилганди. Шунингдек, давлат раҳбари 25 апрель куни «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Россия делегацияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилган. Ҳамда Президент Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларусь бош вазири Роман Головченко билан учрашганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди