Жаҳон - 19:44 · 16.05.2022

Шимолий Кореяда ковид фонида ҳарбийлар дори етказиб беришга жалб қилинди

Шимолий Корея раиси Ким Чен Ин мамлакатда коронавирус фонида тарқалган номаълум безгакка қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинишини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Nikkei Asia»

Маълум қилинишича, ҳарбийлар дорихоналарни зарур дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашга ёрдам беради. Мутахассислар номаълум безгак бу коронавирус эканини айтмоқда. Ким Чен Ин суд ва прокуратура соҳалари ҳуқуқий назорат жиҳатдан дори воситаларининг бутун мамлакат бўйлаб муомаласи ва савдосини тартибга солмаганини таъкидлаган.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус тарихдаги энг катта зарба деб баҳоланганди. Мамлакатда безгакка чалинишнинг 18 минг ҳолати аниқланган. Касалликка чалинган 6 киши вафот этган, улардан бирида коронавирус аниқланган.

Bugun — LIVE