Сурхондарёда ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади — видео
Бош прокуратура Bugun.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди
Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълумот берди.

Келтирилишича, 22 апрель куни тумандаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб ўқувчи қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.