Сурхондарёда ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади — видео
Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълумот берди.
Скрин: Telegram
Келтирилишича, 22 апрель куни тумандаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб ўқувчи қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.