«Толибон» Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилади — видео
«Толибон» ҳаракати Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилмоқчи. Бу ҳақда «Tolo News» хабар берди.
Фото: «Newsweek»
Маълум қилинишича, ҳозирда армияга 130 минг киши қабул қилинган. «Ҳозиргача 130 мингдан ортиқ одам рўйхатга олинган ва жараён давом этмоқда. Рўйхатга олиш тугаллангач, афғонлар хавфсизликни таъминлайдиган, Афғонистон замини ва чегараларини ҳимоя қиладиган мустақил, яхши шаклланган ва фидойи армия шаклланади», — деган Мудофаа вазирлигининг «Толибон» ҳукуматидаги вакили Иноятуллоҳ Ҳаворазмий.
Бироқ уларнинг бир қисми соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа бўлимларда фаолият юритмоқда. Мудофаа вазирлигида хотин-қизларнинг ишлаши масаласи яқинда ҳукумат томонидан ҳал қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» аёлларни армияга олиш шартини маълум қилганди.