Жамият, Тошкент ш. - 10:37 · 16.05.2022

Тошкентда «Matiz» билан тўқнашган «Epica» ағдарилди — видео

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 9 май куни «Matiz» ва «Epica» иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХХ

Маълум бўлишича, воқеа соат 21:30 атрофида туманнинг Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. Аниқланишча, 1994 йилда туғилган О.Р. «Epica»ни бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашган. Оқибатда О.Р.иль салонида бўлган йўловчи М.К. тан жароҳати олгани сабаб шифохонага ётқизилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида юк автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE