8:08 | 16.05.22 466

Туркманистонда аёллар «репродуктив зўравонликка» дуч келаётгани маълум қилинди

Мамлакатда уларга иккинчи даражали фуқаролар сифатида қаралиши таъкидланган

Туркманистонда аёллар «ўз танасига хўжайинлик қилиш»дан маҳрум қилингани ва «репродуктив зўравонлик»га учраётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Халқаро оилани режалаштириш федерациясининг (IPPF) туркман аёлларининг чекланган ҳуқуқларига бағишланган ҳисобида очиқланди.

Фото: «BBC»

Келтирилишича, туркманлар ўзининг янги тайинланган президенти Сердар Бердимуҳамедов отасидан кўра илғорроқ йўл тутишига умид қилган, бироқ улар қаттиқ адашган.

«2022 йил апрель ойидан бошлаб ҳукумат аёллар танаси устидан назоратни бутунлай янги босқичга кўтарди: абортни деярли тақиқлади, бир қатор косметик хизматларни чеклади, шунингдек, уларнинг машина олд ўриндиқларига ўтиришини ҳам тақиқлади. Бундан ташқари, эркак такси ҳайдовчиларга аёлларни ташиш чекланди», дейилади хабарда.

Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, Туркманистонда ҳомиладорликни тўхтатиш хизматларидан фойдаланиш имконияти 12 ҳафтадан 5 ҳафтагача чекланган. Ҳукумат 2015 йилда амалда қабул қилинган қонунни жамоатчилик билан маслаҳатлашмасдан, яъни яширинча эълон қилган. Ушбу қонун абортни тақиқлайди, ҳомиладорликнинг 5-ҳафтасида эса кўпчилик аёллар ҳомиладорлигини ҳатто билмайди.

«Шу сабаб баъзи аёллар ҳомиладорликни ўз хоҳишига қарши давом эттиришга мажбур бўлади. Бошқаларнинг эса тизимдан ўтиш ва тиббий комиссиядан процедура учун рухсат олишдан бошқа чораси қолмайди, бу эса жиддий тиббий ёрдамни кечиктириб, уларни катта хавф остига қўяди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, аборт тўғрисидаги қонунлар бор мамлакатларда яшовчи аёллар ва қизларнинг ўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Зеро, ҳомиладорликни қонуний равишда тўхтата олмаган аёллар ушбу процедурани ноқонуний равишда амалга оширадиган шифокорни излашга мажбур бўлади.

Экспертларнинг қайд этишича, Туркманистондаги ушбу «репродуктив мажбурлаш ҳаракати» аёлларни фақат она, поклик, гўзаллик ва ҳаё тимсоли сифатида қадрлайдиган «зарарли гендер стереотиплар»дан келиб чиққан.

«Аммо ҳамма нарсанинг замирида назорат ётади. Аёллар фақат туғиш, соғлом ватанпарварларни тарбиялаш ва шу тариқа анъанавий оилавий қадриятларни сақлаб қолиш қобилияти билан қадрланмоқда. Аёлларга нисбатан репродуктив зўравонлик давлат оммавий ахборот воситаларида аёлларни 8 нафар фарзанд кўришга чақирувчи тарғибот, шунингдек, муносабатлар ва жинсий тарбиянинг етишмаслиги билан қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, аёлларнинг 50 фоизи контрацептив воситалардан фойдаланиш имкониятига эга эмас ва яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, аёлларнинг деярли 60 фоизи соғлиқни сақлаш, контрацепция ва жинсий алоқага розилик каби масалалар бўйича мустақил қарор қабул қила олмайди», дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, Туркманистонда аёлларга иккинчи даражали фуқаро сифатида қаралади. Аёллар ва қизлар «тана автономиясидан» маҳрум бўлиб, жинсий ва гендер зўравонликка, бокиралик тестларига, мажбурий никоҳга дуч келади. ЮНИCЕФ ва «TurkmenStat» (MICS) маълумотларига кўра, 15–49 ёшли туркман аёлларининг 59 фоизи эр ўз хотинини калтаклашга ҳақли деб ҳисоблайди. Мамлакатда оилавий зўравонлик тўғрисида қонун мавжуд эмас, унинг олдини олиш механизмлари ва миллий дастурлар ҳам йўқ. Аёлларнинг қўллаб-қувватлашни кутадиган жойи ҳам йўқ ва шу боис улар учун жим туриш ҳамда зўравонликка дош бериш хавфсизроқдир.

Хулоса ўрнида, ҳуқуқ ҳимоячилари Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотларни «аёллар ҳуқуқларига қарши бундай очиқ-ойдин ҳужумлар қаршисида ўтирмасликка», унинг ўрнига мавжуд барча сиёсий воситалардан фойдаланишга ҳамда Туркманистон ҳукуматига босим ўтказишга чақирган.

Аввалроқ Туркманистонда аёлларга 8 март учун 3 доллардан берилганди. Шунингдек, мамлакат пойтахтида аёлларга машинанинг олд ўриндиғида ўтириш тақиқланганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 260
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 217
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 436
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 444