Жаҳон - 23:57 · 16.05.2022

Украинада кечаётган урушнинг харитаси эълон қилинди — фото

Америка урушни ўрганиш институти (Institute for the Study of War) 15 майдан 16 майга ўтар кечаси Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг янги харитасини эълон қилди.

Фото: «The Guardian»

Унга кўра, Россия кучлари Донецк вилоятининг маъмурий чегараларига етиб боришдан кўра Северодонецк учун жангда ғалаба қозонишни мақсад қилган. Инситут хулосасида Россия кучлари, эҳтимол, Луганск вилоятини эгаллашни якунлаш учун Донецкдан Изюмгача Украина бўлинмаларини қамал қилишни давом эттириши келтирилган.

Фото: «Institute for the Study of War»

Россия қўшинлари Изюм минтақасида муваффақиятсиз ҳужум операциялари туфайли Славян йўналишида олдинга силжимаган. Украина авиацияси Изюмнинг шимол ва шарқида фаолиятини давом этмоқда.

Фото: «Institute for the Study of War»

Россия қўшинлари «Азовсталь» металлургия заводига артиллерия, ҳаво ва денгиз зарбаларини беришда давом этаётгани, бироқ Мариуполнинг «ҳимоячилари» ўз позицияларини сақлаётгани айтилган.

Фото: «Institute for the Study of War»

Таъкидланишича, рус ҳарбийлари «босиб олинган» аҳоли пунктларини мустаҳкамламоқда, бу Россиянинг ҳудудни доимий назорат қилишидан далолат беради.

Фото: «Institute for the Study of War»
Фото: «Institute for the Study of War»

Аввалроқ 17–18 апрелдаги Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатлари акс этган харита эълон қилинганди. Шунингдек, Украина чегарасидаги Россия қўшинларини кузатиш учун онлайн харита ишга тушганди. 

Bugun — LIVE