Жаҳон - 18:40 · 17.05.2022

Буюк Британияда одамда аниқланган маймун касаллиги қанчалик хавфли?

Буюк Британияда Нигерияда бўлиб қайтган эркакда маймун чечаги аниқланганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ушбу касалликнинг тарқалиш хавфини баҳолади.

Фото: «Internethaber.com»

Маълум қилинишича, касалликнинг кейинги тарқалиш хавфи минимал бўлиб, ҳозиргача учта инфекция ҳолати аниқланган. Беморларнинг икки нафари Нигерияда бўлиб қайтган. Касалланганларнинг барчаси карантинга олинган. Биринчи бемор 7-май куни Корнуоллда аниқланган, у Лондонда даволанган.

Иккинчиси эса Ливерпулдаги касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолатдан сўнг Буюк Британия соғлиқни сақлаш идоралари ҳолатни бошқариш гуруҳини тузган.

ЖССТ хасталикнинг олдини олиш учун касал ҳайвонлар билан алоқани тўхтатиш ва ёввойи ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилмасликни тавсия қилган. Нигерияда вируснинг аниқ манбаси номаълум бўлгани сабабли кейинги инфекция хавфи сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, дунёда болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши кескин ортаётгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE