Жаҳон - 19:31 · 17.05.2022

Итлар ковидга чалинган беморни аниқлай олиши маълум бўлди

Финляндия олимлари ҳидлашга ўргатилган итлар коронавирус юқтирган беморни юқори аниқликда топишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Тадқиқотда итларни икки ҳафта ичида ПЗР тести каби коронавируга чалинган беморларни аниқлашга ўргатиш мумкинлиги маълум бўлган. Буни синаб кўриш учун олимлар 2020 йил баҳоридаги пандемия тўлқини пайтида тўртта итда тадқиқот олиб борган. 420 нафар кўнгиллилар теридаги сўлак намуналарини тадқиқот учун тақдим этган. Улардан 114 нафарида ПЗР тести ёрдамида коронавирус аниқланган. Намуналар еттита синов сессиясида итларга кўрсатилган.

Натижада итлар ёрдамида коронавирусни қайд этишнинг аниқлиги 92 фоизга етган. Кейин итлар Финляндиядаги аэропортда синовдан ўтказилган, ҳайвонлар ёрдамида ковид билан касалланган беморларни аниқлаш натижалари ва ПЗР тести 98 фоизга тўғри келган.

Аввалроқ мушуклар қонида инсонлар учун хавфли бўлган коронавирус топилганди. Шунингдек, Британияда кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланганди.

Bugun — LIVE