Илм-фан - 19:34 · 17.05.2022

Коронавирусдан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш мумкин?

Россия тиббиёт фанлари доктори Татьяна Руженцова коронавирусдан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «CBC»

Маълум қилинишича, парфюмерия, гуллар ёки зираворларни ҳидлаш машқи йўқотилган ҳисни қайтишига ёрдам беради. Аммо буни даволовчи универсал дори топилмаган.

«Кузатишлар шуни кўрсатадики, таъм ва ҳид машғулотлар билан тезроқ тикланади. Масалан, атирлар, гулларнинг ифорини туйиш, зираворлар истеъмол қилиш ёрдам беради», — деган у.

Шу билан бирга, мутахассис ҳозиргача тадқиқотларнинг ҳеч бири бирон препарат универсал тарзда тикланишга ёрдам беришини аниқламаганини айтган. Коронавирусдан кейин таъм ва ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши тикланадиган асорат, ҳолат узоқ вақт давом этса ҳам, тузалиб кетиш имконияти мавжуд.

Аввалроқ мис коронавирус зарраларини йўқ қилиши аниқланганди. Шунингдек, коронавирус кўз олдида доғлар пайдо бўлишига олиб келиши маълум бўлган.

Bugun — LIVE