Жаҳон - 19:41 · 17.05.2022

Марсда топилган «сирли эшик» нималиги маълум бўлди

NASA мутахассислари Curiosity марсоходи суратга олган объект «сирли эшик» эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «The Science Times» хабар берди.

Фото: «Naked Science»

Тасвир 7 май куни суратга олинган бўлиб, дастлаб олимлар «эшик» Қизил сайёрада 4 май куни содир бўлган зилзила натижасида ҳосил бўлганини айтган. Айримлар бу ўзга сайёраликларнинг ўтиш жойи деган тахминни илгари сурган.

Фото: NASA

«Аслида, бу қоядаги иккита ёриқ орасидаги бўшлиқ ҳисобланади. Марсоход қадимги қумтепалардан ҳосил бўлган рельефни кесиб ўтади. Вақт ўтиши билан улар қумтошларга айланиб боради, ҳозирда ‘Curiosity’ унинг ёнида ҳаракатланмоқда», — деган Марсдаги илмий лаборатория лойиҳаси иштирокчиси Ашвин Васавада.

Аввалроқ Тайванлик уфолог ва виртуал археолог Скотт Уоринг NASA марсоходи олган суратда номаълум обектни аниқлаганди. Шунингдек, у Марс юзасида 25 километрга чўзилган ўзга сайёраликлар базаси борлигини маълум қилганди.

Bugun — LIVE