Ўзбекистонликилар январь–март ойларида асосан нима мақсадда хорижга кетгани маълум бўлди
Ўзбекистонликларнинг 138,6 минг нафари 2022 йилнинг 1-чорагида дам олиш учун хорижга чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Келтирилишича, январь–март ойларида 525,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси қариндошалрини йўқлаш мақсадида хорижга чиққан. Қуйида аҳолининг чет давлатларга бориш сабаблари эълон қилинган:
қариндошларни йўқлаш — 525,1 минг киши;
дам олиш — 138,6 минг киши;
ўқиш мақсадида — 40,2 минг киши;
даволаниш — 9,5 минг киши;
хизмат юзасидан — 3 минг.
Аввалроқ Ўзбекистонликлар 2021 йилда энг кўп қайси давлатга ишга кетгани ҳақида маълумот берилганди.