Илм-фан - 20:36 · 17.05.2022

Қандли диабет касали юқадими?

Танамизда оғирлиги 70-80 грамм келадиган аъзо бор. Биз уни ошқозон ости бези деб атаймиз. Узунлиги 14-22 см атрофида. Катталиги бўйича жигардан кейин иккинчи ўринда туради. Асосий вазифаларидан бири инсулин ишлаб чиқариш.

Шу ишини маромида бажаролмаса, организм инсулинга муҳтож бўлиб қолади. Модда алмашинуви эса издан чиқади. Шу тартибсизликдан туғилган инсулин тақчиллиги қандли диабет деб аталади. Эл орасида кўпроқ «қанд касаллиги», «қанд касали» номи билан машҳур.

Қанд касалининг оқибатлари

Қандли диабет сабр-тоқатли дард. Шошилмайди. Секин-аста ва навбати билан организмнинг барча аъзоларини нишонга олади. Атерослерозни ёнига чақиради. Юрак ишемик касаллиги билан ҳамкорликда иш кўради. Миокард инфарктини тахтга ўтқазиб, стенокардияни унга вазир қилиб қўяди. Организмнинг қон айланишини бузиб, ташна қилади. Буйракни етишмовчилик билан қийнайди. Кўзга дунёни қоронғу қилади. Охири тана фарёд кўтариб, юракни хуружга олиб келади.

Бу жараён узоқ давом этадими?

Олди олинмаса, афсуски, давом этаверади. Масалан, тинимсиз сув ичишга ундаб, меъда деворини чўзиб юборади. Ҳажмини йўқотган меъда пастга тушиб, атрофидаги аъзоларни бурчакка тиқиб қўяди. Оқибатда, тўғри ва ингичка ичак оқ байроқ кўтариб таслим бўлади.

Умидини йўқотган ўт пуфаги тарки дунё қилади. Гастрит хурсанд бўлиб ошқозонни шиллиқ қаватларигача қўшиб эгаллайди. Тана аъзолари таслим бўлганидан кейин, хатто, ахлат ҳам кибрга берилади ва ўзига қабзият (ич қотиши) тахаллусини олади. Аёллар танаси ҳайз кўришдан бош тортади, эркаклар жинсий майлининг сусайганидан ҳижолат чекиб, ётоққа киришдан безиллаб қолишади.

Қандли диабет ёш танламайди

Бу касаллик ноинфекцион, яъни юқмайдиган хасталиклар сирасига киради ва барча ёшдаги инсонларга хавф солади. Иккинчи тури эса насл суриши ҳам мумкин.

Қанд касалининг қандай аломатлари бор?

Қандли диабетда ташналик, оғиз қуриши, қувватсизлик, тез-тез пешоб ажралиши, терининг қуриши, кўриш қобилиятининг пасайиши каби аломатлар кузатилади. Соч синувчан бўлиб қолади, кўп тўкилади, тирноқлар мўртлашиб, увадаланади. Яра битиши қийинлашади. Бу инсониятга хавф солаётган энг хавфли касалликлар сирасига кирадиган қандли диабетнинг айрим аломатлари холос.

Ўзбекистонда диабетли беморлар кўпми?

Афсуски, ҳа. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, уларнинг сони келажакда яна 4-5 бараварга ошиши мумкин. Ҳозир юртимизда диабетдан азоб чекаётганлар сони 245 мингдан ошган. Лекин ҳар қандай маълумотлар нисбийлигини унутмаслик керак, чунки Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти фикрича, ҳар икки инсондан бир нафари ўзида қандли диабет борлигини билмайди.

Диабетнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, танамиз қудратини ошириш лозим. Вужуднинг ҳар бир тўқимасига қувват берадиган маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. Чунки кучли иммунитет касалликларни тиз чўктиради. Ортига қарамасдан қочишга мажбур қилади. Alhadaya қора седана ёғи шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Alhadaya капсулалари қандай тайёрланади?

Alhadaya қора седана ёғи Саудия Арабистони ва Мисрдан келтирилган сара ва сифатли хом ашёдан тайёрланган ҳалол ва табиий маҳсулот. Қора седана ёғи совуқ сиқув йўли билан ажратиб олинади. Сунъий бўёқлар ва кимёвий қўшимчалардан мутлақо ҳоли. Истеъмолини қулайлаштириш учун балиқ желатинидан тайёрланган капсулаларга қадоқланган.

Фойдали хусусиятлар нимада?

Alhadaya қора седана ёғи таркибидага юздан ортиқ витамин, минерал ва аминокислоталар кўплаб касалликлар, жумладан, қандли диабетнинг олдини олишда самарали восита ҳисобланади.
Қора седана ёғи таркибидаги:

  • тимохинон ва тимол моддалари – балғам кўчириш, иситма туширишда самарали, кўплаб вирус, бактерия ҳамда замбуруғларга қарши курашда сермаҳсулдир;
  • А, Б, РР ва Омега-3 витаминлари – кўриш қобилиятини оширади, бола танасининг ривожланишида кўмаклашади;
  • В гуруҳи витаминлари – иммунитетдан мустаҳкам қўрғон қуриб, овқат ҳазм қилиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини кучайтиради, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради ва оғиз қуришини бартараф этади;
  • Е витаминлари — организмдан токсинларни чиқариб, тана аъзоларига фароғат ва ҳаловат бағишлайди;
  • магний ва селен – мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, кўтаринки кайфият беради. Оғриқларни бартараф этади;
  • натрий, калий, фосфор, темир — қон босимини (гипертония)нинг илк босқичларида самарали ёрдам беради. Жигарни ҳимоя қилади, унинг тикланишини рағбатлантиради;
  • ёд моддаси — эндокрин тизими касалликлари, хусусан буқоқнинг олдини олишда самаралидир;
  • олейк ва стрейк — сочларни мустаҳкамлайди, тери ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, ёшлик ва гўзалликни сақлашда ёрдамлашади.

Alhadaya капсулалари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳаётга яна ишонч ва умид билан боқишга ундайди.

Alhadaya маҳсулотлар ҳалолми?

Албатта. Alhadaya маҳсулотлари, жумладан, қора седана ёғи ва унинг балиқ желатинидан тайёрланган қадоғи «Ҳалол» сертификатига эга. Шунингдек, компания маҳсулотларига Европа ва Осиё мамлакатларининг энг нуфузли ташклотлари томонидан Халқаро сифат ва хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш даражасининг юқорилигини кўрсатувчи ISO ва JMP сертификатлари берилган.

Онлайн буюртма берса бўладими?

Нафақат Alhadaya қора седана ёғи, балки бошқа маҳсулотларимиз: Alhadaya Omega-3 ёғ кислоталари, Alhadaya Qust Al-hindi табиий антибиотикларига ҳам ўзингизга қулай йўл билан буюртма беришингиз мумкин. Маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб бериш бепул.

Alhadaya компаниясининг табиий ва ҳалол маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумот олиш ва буюртма бериш учун расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали боғланинг ёки қўнғироқ қилинг:

Bugun — LIVE