Жаҳон - 9:15 · 17.05.2022

Қирғизистонда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб сотган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Қирғизистонда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Tengrinews»

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу бўйича маълумот берган. «Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларга, Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистоннинг сохта электрон талаба визалари ва рўйхатга олиш карталарини мунтазам равишда тайёрлаб сотган Ўзбекистон фуқаросининг жиноий фаолияти аниқланиб, унга чек қўйилди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 12 май куни гумонланувчи қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Эртаси куни Ўш шаҳар суди уни икки ойга ҳибсга олган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистонда аэропортдан қарийб 2 килограм олтин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Шунингдек, мамлакатда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит пули йўқлиги учун бўғиб ўлдирилганди.

Bugun — LIVE