Қозоғистонда ҳокимларнинг рейтинги йўлларнинг сифати билан ўлчанади

Қозоғистонда ҳокимларнинг рейтинги йўлларнинг сифатига қараб белгиланади. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Inbusiness.kz»

Ҳукумат йиғилишида саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Қайирбек Ускенбаев бу бўйича маълумот берган. У «Транспорт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар сифати назоратини яхшилаш мақсадида кафолат муддати давомида пудратчилар билан бир қаторда муаллифлик ва техник назорат ҳам қўшма жавобгар бўлишини айтган. Сифат марказига йўл тармоғидаги ишлар ва материаллар сифатини экспертизадан ўтказиш ваколати берилади.

«Бундан ташқари, автомобил йўллари сифатини таъминлаш мақсадида мингдан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, йўлларнинг сифати бўйича ҳокимларнинг рейтингини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Қозоғистонда президентнинг яқинларига сиёсий лавозимларда ишлаш тақиқланганди. Шунингдек, мамлакатда ер ва ерости бойликлари халққа тегишли экани белгиланган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди