Жаҳон - 23:56 · 17.05.2022

Роман Абрамовичнинг Португалияда ҳибсга олинган вилласи намойиш қилинди — фото

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Португалия ҳибсга олган 10 миллион евролик вилласи намойиш қилинди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «AP»

Вилла Алграве провинциясида жойлашган бўлиб, у ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Унда олтита ётоқхона ва катта сузиш ҳавзаси бор. Суратга қараганда, вилла замонавий услубда қурилган.

Фото: «Solarpix»

Португалия ташқи ишлар вазири Жоао Гомеш Кравиньо аллақачон ушбу актив ҳибсга олинганини тасдиқлаган. Қарор виллани сотишга уринишлар ва кўчмас мулкни сотиб олишга тайёр бўлган Буюк Британиядаги харидор оқибатида тезлаштирилган. Вилла «Quinta do Algarve» эксклюзив турар-жой мажмуасида жойлашган бўлиб, унинг майдони 800 акрни ташкил қилади.

Фото: «Solarpix»

«Португалия санкцияларни жиддий қабул қилади ва санкция остидаги ҳар қандай шахснинг мулки борлиги аниқланса, унинг активларини музлатиб қўяди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вилла ҳибсда бўлган пайтда уни ҳеч қандай молиявий фойда учун сотиш, гаровга қўйиш ёки ижарага олиш мумкин эмас.

Фото: «Solarpix»

Аввалроқ Франция Абрамовичнинг 120 млн долларлик саройини тортиб олганди. Шунингдек, Роман Абрамовичга тегишли яхталар намойиш қилинган.

Bugun — LIVE