Жамият, Самарқанд - 9:49 · 17.05.2022

Самарқандда қабристонда ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 16 май куни қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 12:30 атрофида шаҳарнинг Оқолтин МФЙда жойлашган «Халқ» қабристонида юз берган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 13:20 да тўлиқ бартараф этилган.

Қабристоннинг тахминан 1 гектар майдонида ҳас-хашак ёнган. Оқибатда ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганди. Оқибатда маиший техника ва бошқа жиҳозлар ёниб кетган.

Bugun — LIVE