Шимолий Кореядаги ковид ҳолат қандай оқибатга олиб келиши айтилди

Россиялик мутахассис Алексей Аграновский Шимолий Корея ва Хитойда коронавирусга чалинишлар сонининг ортиши қандай оқибатларга олиб келишини айтди. Бу ҳақда «УРА.ru» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, бу дунёда вируснинг янги штамлари пайдо бўлишига туртки бўлади. «Янги касалланиш сони, бу олов учун янги ўтин бўлиб, штамлар пайдо бўлиши эҳтимолини оширади. Ҳиндистонда ‘дельта’ тур шундай юзага келган, у ерда кўп одамлар ковид билан касалланган. Янги штамларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли паст, аммо беморларнинг кўплиги буни ортишига ҳисса қўшади.

Шимолий Кореяда ҳам янги штамлар пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, инфекциянинг бундай тарқалиши пандемия ҳолатининг доимий сақланиб қолишини билдиради. Вирус ўчоқлари борми, демак, инфекция янада тез тарқалади. Ўйлайманки, КХДР мисолида мамлакатнинг ёпиқлиги туфайли бунинг эҳтимоли пас, лекин Хитой бундан мустасно», — деган Аграновский.

Ўз навбатида, вирусолог Шимолий Кореяда қандайдир бошқа инфекция тарқалиши мумкинлигини инкор этмаган. «Бу янги касалликка сабаб бўлиши мумкинми? Буни инкор эта олмайман, лекин КХДР ҳақида бирор нарса дейишнинг иложи йўқ. Ҳеч қандай маълумот йўқ ва бўлмайди ҳам. Ҳаммаси яширин бўлади, статистика яширилади», — деган у.

Маълумот ўрнида, Шимолий Кореяда 16 май куни 270 мингга яқин касаллик ҳолати аниқланган.

Аввалроқ Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборганди. Шунингдек, коронавирусдан кейин қайси касаллик янги пандемияга сабаб бўлиши прогноз қилинган.

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради