Жамият, Тошкент ш. - 10:57 · 17.05.2022

Тошкент метросида эркак эҳтиётсизлиги сабаб поезд тагига тушиб кетди — видео

Тошкент метрополитенида Олмазор бекатида эркак эҳтиётсизлиги сабаб поезд тагига тушиб кетди. Метрополитен матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, Олмазор бекатида 1964 йилда туғилган фуқаро О.З. метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган бўлган, у эҳтиётсизлиги сабаб ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетган.

Метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.

Аввалроқ Тошкент метросида йигит қиз дўсти билан тортишиб қолгани сабаб ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE