Жамият, Тошкент ш. - 20:05 · 17.05.2022

Тошкентда иккита маҳалладаги замонавий санъат марказини реконструкция қилиш ишлари намойиш этилди – фото

Тошкент шаҳрида 17 май куни Намуна ва Ҳастимом маҳаллаларидаги замонавий санъат маркази ва санъат масканларини реконструкция қилиш лойиҳаларининг жамоатчиликка тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Дастлабки санъат маскани Намуна маҳалласидаги «Маткаримбой» мадрасасида жойлашган бўлиб, уни анъанавий меъморий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда қайта тиклаш режалаштирилган. Иккинчиси эса Ҳастимом маҳалласидаги собиқ боғча биносида қад ростлайди. Арт резиденциялар Тошкентдаги замонавий санъат маркази ва илғор санъат майдони учун таълим майдонига айланади.

Бундан ташқари, у ерда рассомлик, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, тўқимачилик, янги медиа, кино ва 3D-принтер каби турли фан ва йўналишларда ишлаш бўйича ижодий устахоналар, таълим дастури доирасида рассомларнинг малакасини ошириш учун махсус дастурлар ташкил этилади.

1912 йилда Вильгельм Гейнцельман томонидан қурилган замонавий санъат маркази биносида маданий тадбирлар ўтказилган ва лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтган.

«Бизга Тошкентдаги биринчи трамвай линияси учун собиқ дизель электр станцияси биносини таъмирлаш ва қисман реконструкция қилиш таклиф қилинди. Бу ҳаёт қайнайдиган жой бўлади, у ўзи ичига ривожланиш учун жамоат майдонини олади», — деган архитектор, Франция ва Марокашдаги Studio KO бюроси асосчиси Оливье Мартия.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Саидазиз Ишанхожжаев 2019 йилгача замонавий санъат маркази фаолият кўрсатиб келгани, бу ерда ёшлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилаганини таъкидлаган.

Фото: «Bugun.uz»

«Бугун биз замонавий шароитларга мослашган, тарихий қимматли элементларни сақлаб қолган ҳолда янги бино консепциясини тақдим этамиз. Бу ерда кутубхона, катта кўргазма майдони, жамоат жойлари ва устахоналар бўлади. Биз лойиҳа миқдорини номлай олмаймиз, чунки у якунлаш босқичида.

Лойиҳанинг тугаш санасини айтишга ҳали эрта, бино Маданий мерос агентлиги ҳимоясида, шунинг учун реконструкция ва реставрация ишлари олиб борилади. Аниқ сана йўқ, лекин тахминан иш 2 йил давом этади», — дея тушунтирган у.

Аввалроқ Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи салкам 30 миллиард сўмга реконструкция қилиниши маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Космонавтлар майдони ёдгорликларидаги реконструкция жараёни тўхтатилганди.

Bugun — LIVE