ЕИ Россия олигархларининг ҳибсга олинган активларини Украинани тиклашда фойдаланиши мумкин

Европа Иттифоқи Россия олигархларининг ҳибсга олинган активларини Украинани тиклаш учун фойдаланиши имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: Telegram/ @V_Zelenskiy_official

Маълум бўлишича, Германия молия вазири Европанинг бир қанча газеталарига берган интервьюсида Берлин Россия Марказий банкининг хориждаги заҳираларини олиб чиқиш ва бу маблағни реконструкцияни молиялаштиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган. Келтирилишича, Украинага келаси уч ой ичида 15 миллиард долларлик молиявий тақчиллигини қоплашга ёрдам берадиган пакет таклиф қилинади.

Шунингдек, Киевга ҳукуматнинг шошилинч қонун лойиҳаларини молиялаштириш учун 7–9 миллиард евро миқдорида кредит ажратилади. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакатни қайта тиклаш учун 1 триллион евро сарфланиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам сифатида 40 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонунни маъқуллаганди.

«Бундан мақсад Россияга қарши прокси урушни давом эттириш, мамлакатимизни оғир мағлубиятга учратиш, унинг иқтисодий ривожланиши ва дунёдаги сиёсий таъсирини чеклашдир», — деб муносабат билдирган Медведев.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди