Жамият, Навоий - 15:47 · 18.05.2022

«Фарзандларининг тўйини кўриб, невараларини ўйнатиб юрса, деймиз. Бизда фақат сўнгги чора қолди»

Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи 45 ёшли Гадоймурод Ҳожиев 2015 йилдан бери жигар циррози касаллиги билан яшаб келади.

Гадоймурод Ҳожиев
Фото: Шахсий архив

Тиббий текширувда портал гипертензия, спленомегалия каби асоратлар аниқланган. Шунингдек, сурункали холецистит касаллиги ҳамроҳ бўлмоқда.

Тиббий текширув хулосалари
Тиббий текширув хулосалари

«Хўжайиним бир неча йилдан бери ногиронлик нафақасини олиб келади. Ўзимизнинг шифокорлар касаллик охирги босқичда эканини айтишди. Фақатгина чет элда операция қилдиришдан умид бор. Шу ёшда умри якунланиб, фарзандлари отасиз қолишини истамайман. Фарзандларининг тўйини кўриб, невараларини ўйнатиб юрса, дейман. Бизда фақат сўнгги чора қолди», — деб таъкидлайди беморнинг турмуш ўртоғи.

Тиббий текширув хулосалари

«Сўнгги чора Ҳиндистонда операция қилдириш экан, фақат шундан умид қиляпмиз. Агар эҳсон қилмоқчилар бўлса, бир йигитни оиласи, жигарлари учун асраб қолиш йўлида ёрдам қилсангиз», — дейди беморнинг укаси.

Маълумот ўрнида, цирроз бу исталган сурункали жигар касаллигининг энг сўнгги босқичи. Бунда инфекция, спиртли ичимлик ва бошқа сабаблар таъсири остида жигар ҳужайралари ўлади ва ўрнини бириктирувчи тўқималар эгаллайди. Оқибатда жигар ўз вазифасини бажара олмайди, ички қон айланиши ишдан чиқиб, жигар етишмовчилиги ривожланади.

Ушбу касалликни даволашнинг ягона радикал усули — жигар кўчириб ўтказиш ҳисобланади. Лекин биринчи ёки иккинчи босқичларида аниқланса уни секинлаштириш ва ривожланишини олдини олиш мумкин.

Гадоймурод Ҳожиевнинг карта рақами: 8600042501535578

Bugun — LIVE