Жамият, Қорақалпоғистон - 11:40 · 18.05.2022

ФВВ Мўйноқдаги ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 17 май куни қамишзорда ёнғин юзага келгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Қорақалпоғистон Экология қўмитаси

Аниқланишича, ёнғин соат 20:00 атрофида туманнинг «Залиев» кўлидаги қамишзорда содир бўлган. Ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодисани соат 21:05 да бартараф этган. (Ёнғин ўчириш қисмидан воқеа жойигача масофа тахминан 30 километрни ташкил этади).

Бунинг оқибатида «Залиев» кўлида 0,5 гектар майдонда қамишзор ёнган. Шунингдек, айни вақтда ёнғин сабабини аниқлаш ишлари олиб борилаётгани айтилган.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Экология қўмитаси қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборатлиги сабаб ёнғинни ўчириш имкони бўлмаганини маълум қилганди.

Bugun — LIVE