Жаҳон - 19:35 · 18.05.2022

Индонезия саёҳатчилар учун ПЗР тестини бекор қилади

Индонезия ички саёҳат қилишда тўлиқ эмланган фуқаролар ва сайёҳлар учун ПЗР ҳамда экспресс-тестни бекор қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мамлакат президенти Жоко Видодо бу бўйича маълумот берган. Илгари Индонезия ички саёҳатлар ва парвозлар учун самолётга ёки бошқа жамоат транспортига чиқишда ПЗР ёки экспресс-тест топшириши керак бўлган.

Мамлакатда коронавирусга қарши 11 та вакцина тасдиқланган. Ҳозирда чет элликлар, шу жумладан, ўзбеклар учун бизнес визаси талаб қилинади. Яна бир мажбурий талаб камида 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги тиббий суғуртани тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, у коронавирус келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш харажатларини ҳам қоплайди.

Аввалроқ Туркманистонда коронавирус чекловлари юмшатилиши маълум қилинган. Шунингдек, Болгария сайёҳлардан коронавирус талабларини олиб ташлаган.

Bugun — LIVE