Жаҳон - 19:36 · 18.05.2022

Марокаш сайёҳлар учун коронавирус талабини юмшатди

Марокаш ҳукумати эпидемиологик вазиятнинг яхшиланишини ҳисобга олган ҳолда сайёҳлар учун салбий ПЗР тестини ўтказиш талабини бекор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, саёҳатчилардан фақат эмланганлик паспорти ва саломатлиги бўйича анкетани тўлдириш талаб қилинади. Аэропортга етиб келганда тасодифий антитанача учун тест ўтказилади. Бироқ вакцина олмаган саёҳатчилар 10 кунлик карантинда бўлиши керак.

Аввалроқ Австрия хорижлик сайёҳлар учун ўрнатилган барча коронавирус чекловларини бекор қилганди. Шунингдек, Болгария сайёҳлардан коронавирус талабларини олиб ташлаганди.

Bugun — LIVE