9:12 | 18.05.22 116
Мўйноқда қамишзорда кучли ёнғин содир бўлди — видео
Экоқўмита ботқоқлик сабаб ёнғинни ўчириш имкони йўқлигини маълум қилди
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 17 май куни қамишзорда кучли ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тумандаги Ушсай ОФЙ ҳудудидаги «Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчириш имкони бўлмаган.

Бунга сабаб қилиб қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборатлиги кўрсатилган. Шунингдек, Экоқўмита сувнинг кескин қайтиб кетиши туфайли ҳозирда ҳудудда аҳён-аҳёнда тутун тарқаётгани айтилган.
Аввалроқ Самарқандда қабристонда содир бўлган ёнғин салкам 1 соатда бартараф этилгани хабар қилинганди.