Жамият, Наманган - 16:34 · 18.05.2022

Наманганда «Gentra» ва «Cobalt» тўқнашиб кетди — фото

Наманган вилоятида 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлида «Gentra» ва «Cobalt» тўқнашиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Наманган ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, йўлнинг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Gentra» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» билан тўқнашув содир этган.

Фото: Наманган ЙҲХБ ахборот хизмати

Оқибатда «Gentra» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчи ҳамда йўловчиси шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган ЙҲХБ ахборот хизмати
Фото: Наманган ЙҲХБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 май куни 23 ёшли «Spark» ҳайдовчиси ва йўловчи автомобилнинг бетон устунга урилиши оқибатида вафот этганди.

Bugun — LIVE