Жаҳон - 19:34 · 18.05.2022

Олимлар ковиднинг хавфлилик даражасини аниқловчи қурилмани ишлаб чиқди

Европа ва Лотин Америкаси олимлари ковидга чалинганларда касалликдан ўлим хавфини аниқлай оладиган сунъий интеллектга асосланган қурилмани ишлаб чиқди. Бу ҳақда «eLife» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Биз COVID-19 билан касалхонага ётқизилган беморларда клиник натижаларни прогноз қилиш учун машинани ўрганишга асосланган CODOP қурилмасини ишлаб чиқдик ва синовдан ўтказмоқдамиз», дейилади хабарда.

Ҳисоботга кўра, қурилма беморлардаги 12 та клиник қон текширувидан фойдаланади. У коронавирусдан ўлим хавфини клиник кўринишдан тўққиз кун олдин аниқлайди. Шу тарзда, қурилма шифокорларга беморларни қандай даволаш кераклиги ҳақида қарор чиқаришга ёрдам беради.

Қурилма 2020 йилдан 2022 йилгача Испания, АҚШ ва Лотин Америкасидаги 150 касалхонада 29 000 дан ортиқ ковид бемор томонидан синовдан ўтказилган.

Аввалроқ коронавирусдан кейин қайси касаллик янги пандемияга сабаб бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, Об-ҳавонинг коронавирусга таъсири баҳоланган.

Bugun — LIVE