Жамият, Жаҳон - 9:53 · 18.05.2022

Ўзбекистон ДХХ ва Қирғизистон МХҚ раислари учрашди — фото

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари 17 май куни Жалолободда учрашув ўтказди.

Фото: Facebook

Маълум бўлишича, учрашувда Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов вертолётда Жалолобод вилояти Ала-Бука туманининг Гавасой ҳудудидаги қирғиз–ўзбек чегарасидаги белгиланмаган ҳудудни кўздан кечирган.

Фото: Facebook

Шунингдек, раҳбарлар турли масалаларни муҳокама қилган. Келтрилишича, йиғилишда тегишли қарорлар ҳам қабул қилинган.

Фото: Facebook
Фото: Facebook

Аввалроқ Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги ўзбек-қирғиз чегарасида 5 май куни Ўзбекистон чегарачилар 3 нафар Қирғизистон фуқаросини отгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE