Жамият - 14:34 · 18.05.2022

Ўзбекистонда 18 май куни музейларга кириш бепул бўлади

Ўзбекистон Давлат санъат музейида Халқаро музейлар куни муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим давомида музейларга 18 май куни кириш бепул бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» махсус мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Тадбирда бош вазир ўринбосари, туризм ва маъданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди. Музейлар ҳафта давомида соат 21:00 ва 22:00 гача ишлайди. Бу Маданий мерос агентлигига қарашли 7 та музей-қўриқхонанинг 124 та музейига тааллуқли ҳисобланади.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

«Биз музей челленджени ишга туширдик, унда фуқаролар музейга ташриф буюриб, #familymuseumday ва #oilaviymuzeydamiz хештеглари билан ижтимоий тармоқларда пост жойлаши мумкин. Пости энг кўп кўриш, шарҳ, лайк тўплаган фойдаланувчилар Маданий мерос агентлигининг мукофотларига эга бўлади», — дея тушунтирган агентлик матбуот котиби Моҳинур Имамова.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

Таъкидланишича, Регистон, Ичан-қалъа, Арк қалъаси мамлакатнинг энг машҳур музейлари ҳисобланади. Тошкентда – Ўзбекистон санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи музейи мавжуд.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

Аввалроқ Ўзбекистонда 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланганди. Шунингдек, Ичан қалъа музейидаги 101 та ноёб ашё сохта экани маълум бўлган.

Bugun — LIVE