Жаҳон - 10:14 · 18.05.2022

Песков ахборот урушида етакчи бўлган давлатларни санаб ўтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ахборот уруши олиб бораётган мамлакатларни санаб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Песковга кўра, бу бўйича рейтингда англо-саксон ОАВлари, Франция, Германия ва Украина медиаси етакчилик қилмоқда.

«Ҳозирда англо-саксон оммавий ахборот воситаларининг монополиясига қарши курашишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз мутлақо бозор усулларидан фойдаланган ҳолда қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Европа ҳақида гапирадиган бўлсак, кўплаб француз, немис нашрлар, телеканаллар мамлакатимизга нисбатан душман кайфиятда, шунинг учун уларнинг маълумотларини холис деб ҳисоблаш қийин. Албатта, бундай давлатлар қаторида Украина ҳам тилга олиниши керак», — деган Песков.

Аввалроқ Россиянинг NATO бўйича стратегик вазифаси маълум қилинганди. Шунингдек, Россияга қарши санкциялардан кейин дунёда нималар ўзгариши санаб ўтилган.

Bugun — LIVE