Жаҳон - 10:39 · 18.05.2022

Россияда ўзбекистонлик мигрантни трактор босиб кетди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Ломоносов туманида 16 май куни трактор босиб кетган ўзбекистонлик эркак вафот этди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «pexels.com»

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 16 май куни тушда Низино қишлоғининг Кутузовский кўчасида содир бўлган. Эркак тос суягининг оғир жароҳатланиши, ўнг сон суягининг синиши, ўнг сондаги чуқур томирларнинг ёрилиши билан касалхонага ётқизилган.

Соат 15:30 да (Москва вақти билан) эркак олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Марҳумнинг сўзларига кўра, унинг ўзи трактор остига йиқилган. Эркак ҳеч қаерда ишламаган, миграция рўйхатида турмаган.

Аввалроқ Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ЙТҲда ҳалок бўлганди. Шунингдек, мамлакатда 82 ёшли пенсионерни ўлдирган ўзбекистонлик йигит қўлга олинган.

Bugun — LIVE