Жамият, Самарқанд - 23:57 · 18.05.2022

Самарқандда амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлади — видео

Самарқанд вилоятида ит сабабли ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳодиса куни амакиваччалардан бирининг ити иккинчисининг ҳовлисига ўтган. Натижада уларнинг орасида низо келиб чиққан ва амакиваччалардан бири иккинчисини пичоқлаган. Олган тан жароҳатлари сабаб фуқаро вафот этган.

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р. Маматовнинг айтишича, воқеа содир бўлган кунда ит амакиваччаларнинг ҳовлисига ўтиб, унинг кийимидан тортган ва шу сабабли ўртада низо келиб чиққан.

Аввалроқ Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак хиёнат сабаб хотини ва қайноғасини пичоқлаганди. Шунингдек, Жиззахда эр қайнатасининг уйида хотинини пичоқлаганди. Ҳамда Самарқандда эркак ярашишни рад этган аёлини ва қайноғасини пичоқлаб қўйган.

Bugun — LIVE