22:35 | 18.05.22 666

Сирдарёда эркак ўғирликка тушган уйида аёлни бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирди

Эркакка нисбатан қандай жазо тайинлангани маълум бўлди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида эркак ўғирликка тушган уйида аёлни бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича вилоятнинг Гулистон шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилган ва суд ҳукми ўқилган. Судланувчи сардобалик бўлиб, муқим иш жойига, касб ёки ҳунарга эга эмас. Ичкиликка рўжу қўйган эркак ўғриликни одат қилган. Энг аввало, маҳалладошларини тунашни режалаштирган.

Ўзига тўқ хонадонлардан бир нечтасини кўз остига олиб, дастлабки жиноятни маҳалладоши Г.нинг уйидан бошлаган. Тунда мўлжалидаги уйнинг деразасидан ичкарига кириб, ухлаб ётган Г.нинг бўйнидаги тилла тақинчоқни олмоқчи бўлган. Шу пайт аёл уйғониб қолган. Эркак эса унга кўп маротаба ўзи билан олиб борган ошхона пичоғи билан зарба берган. Оқибатда аёл шу жойнинг ўзида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Ўғри воқеа жойидан қочган, аммо тезда қўлга тушган.

Келтирилишича, мазкур жиноят ишида судья М.Омонов тўпланган далиллар, судга оид экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатувларини ўрганар экан, судланувчининг айбига иқрорлик сўзини ҳам эшитган. Мавжуд далиллар Б.Т.нинг айбдор эканини тўлиқ исботлаган. Судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкент туманида 5 май куни оилавий келишмовчилик сабаб қайнона келинини пичоқлаганди. Шунингдек, Наманган шаҳри Давлатобод туманида апрель куни маст эркак танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар берилганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 256
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 720
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 395
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 740
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285