Жаҳон - 20:18 · 18.05.2022

Тожикистон ҳарбий вертолёти Афғонистонда уриб туширилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Афғонистон чегарасини кесиб ўтган Тожикистон ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти 18 май куни уриб туширилгани айтилганди. Тожикистон Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни рад этди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

«Мудофаа вазирлиги бу маълумотларнинг ҳақиқий асосга эга эмаслигини расман маълум қилади», дейилади ҳарбий департаментда. Рад этилган маълумотларга кўра, Ми-17 Афғонистон ҳудудида уриб туширилган. У 18 май куни Хоруғга аксилтеррор операцияси доирасида парвоз қилгани таъкидланган. Маҳаллий аҳоли журналистларга вертолёт қулаганини ўз кўзлари билан кўрганини айтган.

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара минтақасида вазият кескинлашиб, муносабатлар ёмонлашган. «Толибон» ҳатто «Тожикистон раҳбариятининг афғонларга нисбатан муросасиз позицияси»ни кўрсатувчи тожик рақамлари бўлган юк машиналарининг транзитини ҳам тақиқлай бошлаган.

Аввалроқ Афғонистондан Тожикистонга 7 та ракета учирилганди. Шунингдек, Россия ҳукумати Тожикистонга тожик-афғон чегарасида застава қуриш учун 100 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE