Жаҳон - 8:09 · 18.05.2022

«Толибон» Афғонистонда парламентни тарқатиб юборди

«Толибон» ҳаракати бир қатор давлат идоралари, жумладан, парламент сифатида фаолият юритувчи Миллий ассамблея, Миллий ярашув олий кенгаши ва Миллий хавфсизлик кенгашини тарқатиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, қарор «Толибон» ҳаракати етакчиси Хайбатуллоҳ Охундзода буйруғи билан қабул қилинган. Ҳужжатни Афғонистон ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ҳасан Охунд ҳам имзолаган. Тугатилган бошқармалар орасида Конституцияга риоя этилишини назорат қилиш комиссияси ва парламент палаталари котибиятлари ҳам кўрсатилган.

Ҳукумат икки ҳафта муддатда янги форматдаги парламент палаталари котибиятлари фаолиятини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича қарор чиқаришга чақирган.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилиши маълум қилинган. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати PUBG ва TikTok’дан фойдаланишни тақиқлаган.

Bugun — LIVE