Жамият, Тошкент вил. - 21:33 · 18.05.2022

Тошкент вилоятида «Халқ банки» ходими вафот этган 142 кишининг 85 млн сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирди

Тошкент вилояти Пискент туманида «Халқ банки» ходими вафот этган 142 кишининг 85 млн сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, вилоянинг Пенсия жамғармаси Пискент тумани бўлими ходими «Халқ банки» кассири билан ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 142 нафар вафот этган фуқаронинг 85,8 миллион сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирган.

Қайд этилишича, уларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Сурхондарёда «Халқ банки» кассири 278 кишининг пенсия пулини онлайн ўйинга ишлатиб юборганди. Шунингдек, Сирдарё вилояти «Халқ банки»нинг Сардоба тумани филиали собиқ ходимлари 61 кишининг пулини ўзлаштиргани аниқланганди. Ҳамда Навоий вилоятининг АТ «Халқ банки» Нурота филиалида бош мутахассис лавозимида ишлаган Х.Ф. 102 млн сўмни «еб кетгани» маълум бўлганди.

Bugun — LIVE