Жаҳон - 18:40 · 18.05.2022

Хитойнинг янги сувости кемаси намойиш қилинди

Хитойнинг қанотли ракеталарни учиришга қодир янги атом сувости кемаси намойиш қилинди. Бу ҳақда «Defense News» хабар берди.

Фото: «Yahoo»

Кема сунъий йўлдош орқали қайд этилган бўлиб, у Ляонин провинсиясининг Ҳулудао шаҳридаги кемасозлик заводида жойлашган. Объект 3 май куни суратга олинган. «AllSource Analysis» геофазовий разведка компанияси тасвирдаги объект Хитой томонидан қурилаётган янги сув ости кемаси бўлиши мумкинлигини айтган. У хоч шаклидаги руль ва корпусли ҳаракатлантирувчи тизимга эгалиги қайд этилган.

Фото: «Planet Labs»

Денгиз эксперти «Defense News» нашрига сувости кемасида ракеталар учун вертикал учириш тизими мавжудлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, қанотли ракеталарни учиришга қодир сувости кемаларига эга бўлиш Хитойнинг узоқ масофага ҳужум қилиш қобилиятини оширади.

Аввалроқ Хитойнинг олтинчи авлод махфий қирувчи самолёти суратга олинганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Хитойнинг янги ҳарбий базаси ҳақида маълумот берган.

Bugun — LIVE