Жамият - 9:47 · 19.05.2022

Адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётганини айтди — видео

«Маҳалла» телеканали томонидан эфирга узатилган «Минбар» ток-шоусида адвокат Амрулло Аҳмедов фоҳишахоналар фойда келтираётганини айтди. Кейинчалик унинг ўзи ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Кадр: You Tube

Унинг маълум қилишича, телеканал орқали эфирга узатилган кўрсатувдан олинган кенг тарқалган видео аслида бошқа мақсадда айтилган фикрлар ташлаб юборилган ҳолда омманинг эътиборини тортиш ва унга нисбатан ёмон фикр уйғотиш учун монтаж қилинган.

«Шахсан менга бу ҳолатдан ким ёки қайси ташкилот манфаатдор бўлиши маълум эмас. Лекин фоҳишалар ёрдамида наркобизнесни тарғиб қилиш, ёшларимизни жиноят содир этиш йўлига етаклаш нотўғри усул эканини ва бундан воз кечиш зарурлиги таъкидламоқчи бўлиб айтилган гапларим шунчаки қирқиб ташланган. Ушбу нутқимда биз деб гапирганимнинг боиси ҳам ушбу иллатга барчамиз масъул эканлигимизни билдиради», — дея таъкидлаган адвокат.

Шунингдек, у ўша кунги нутқининг тўлиқ видеосини эълон қилган. «Шахсан мен, қайсидир тизимни танқид қилиш билан эмас, балки фоҳишалар орқали наркобизнес ва бошқа жиноятларни тарғиб этиш холатларига чек қўйишимиз ва шу орқали эски услубдан воз кечиш зарурлигини таъкидлагандим», дея қўшимча қилган адвокат.

Аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган 34 ёшли аёл ушланганди. Шунингдек, Қарши шаҳрида 6 апрель куни 200 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинганди. Ҳамда Бухоро вилояти Пешку туманида ўтказилган «Орият» тадбири давомида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл аниқланганди. 

Bugun — LIVE