Жаҳон - 19:00 · 19.05.2022

Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда

Миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси, Умумроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер билан ажрашмоқда. Бу ҳақда «Metronews» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, улар 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йил қонуний никоҳда бўлган. Уларнинг ҳар бири алоҳида уйга эгалиги, турмуш ўртоқлар ҳатто бирга яшамаслиги таъкидланган. Ажрашиш учун ариза 4 май куни келиб тушган. Шу билан бирга, Усмонов ишда фуқаровий даъвогар, Винер эса жавобгар сифатида иштирок этади.

Энди эр-хотин умумий мулкни бўлишиши керак. Мулкнинг бир қисми яқинда санкцияларга учраган: Францияда миллиардернинг иккита вертолёти, Германияда эса онаси номи билан аталган 156 метрлик «Dilbar» яхтаси ҳибсга олинган. Ҳозирча на Винер, на Усмонов ажрашиш қарорига изоҳ бермаган.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг 300 млн долларлик «Alaiya» мегаяхтаси кузатувдан Алишер Усмоновнинг 300 млн долларлик «Alaiya» мегаяхтаси кузатувдан йўқолди. Шунингдек, Усмоновнинг Сардиниядаги вилласи намойиш қилинган.

Bugun — LIVE