Андижон, Жамият - 13:03 · 19.05.2022

Андижонда ўқитувчи қўпол муомалада бўлган ўқувчини калтаклади

Андижон вилояти Пахтаобод туманида ўқитувчи қўпол муомалада бўлган ўқувчини калтаклади. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳолат 28 апрель куни тумандаги 13-умумтаълим мактабида содир бўлган. Аниқланишича, 10-синф ўқувчиси А.Р. рус тили фани ўқитувчиси С.Ж.нинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарган. С.Жнинг ўқувчининг қўпол муомаласига жавобан кўз қисмига уриб тан (бир маротаба) жароҳатии етказган.

Ҳолат юзасидан ўша вақтда туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳ тузиб, атрофлича ўрганилган ва ўқитувчига тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бундан ташқари С.Ж. мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилиб, ўқувчи А.Р мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмагани ва устозларига нисбатан одоб-аҳлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилгани сабаб тушунтириш ишлари олиб борилган.

Аввалроқ Сурхондарёда ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклаганди.

Bugun — LIVE