Жаҳон - 19:36 · 19.05.2022

Ғарб санкциялари Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

Марказий Осиё Ғарб санкцияларидан қўрқмаслиги керак. Бу ҳақда Постсовет тадқиқотлари марказининг Марказий Осиё сектори катта илмий ходими Станислав Притчин хабар берди.

Фото: «ia-centr.ru»

Унинг сўзларига кўра, Украинадаги вазият фонида Марказий Осиё мамлакатлари учун кўп векторли сиёсатни сақлаб қолиш қийинроқ. «Санкциялардан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Бу чекловлар Марказий Осиёнинг стратегик манфаатларига путур етказиши, унинг ривожланиш имкониятларини тўхтатиб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар иллюзиядир», — деган у.

Ғарб сармояларидан воз кечиш жиддий муаммоларга олиб келмаслиги, бундай чоралар Марказий Осиё давлатларида ижтимоий-иқтисодий вазиятга унчалик таъсир қилмаслиги айтилган. Ғарб ва Марказий Осиё ҳамкорлигига мисол сифатида эксперт Қозоғистондаги хорижий сармояларни келтирган. Ҳукуматлар асосан нефт ва газ секторига сармоя киритиши қўшимча қилинган.

Аввалроқ Россияга қарши санкциялардан кейин дунёда нималар ўзгариши санаб ўтилган. Шунингдек, Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилиш шартини маълум қилган.

Bugun — LIVE