Жаҳон - 19:28 · 19.05.2022

Жанубий Корея КХДРда ковид аниқланиши сабабини маълум қилди

Жанубий Корея КХРДдаги коронавирус эпидемиясига нима сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Gießener Allgemeine Zeitung»

Келтирилишича, апрель ойида Пхеньянда ўтказилган оммавий ҳарбий парад вирус тарқалишига сабаб бўлган. «Парад иштирокчилари орасида коронавируснинг тасдиқланган ҳолатлари сони ортиб бормоқда», дейилади хабарда. Ҳозир Шимолий Корея Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги тадбирда қатнашган курсантларни синовдан ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, россиялик мутахассис Алексей Аграновский Шимолий Корея ва Хитойда коронавирусга чалинишлар сонининг ортиши қандай оқибатларга олиб келишини айтганди. Жумладан, бу дунёда вируснинг янги штамлари пайдо бўлишига туртки бўлади. Аввалроқ Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборганди. Шунингдек, коронавирусдан кейин қайси касаллик янги пандемияга сабаб бўлиши прогноз қилинган.

Bugun — LIVE