Жаҳон - 19:28 · 19.05.2022

ЖССТ дунёдаги коронавирус ҳолати бўйича маълумот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 520 миллион нафардан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Ташкилот касаллик туфайли 6,27 миллион бемор вафот этганини қайд этган. 18 май ҳолатига кўра, 520 372 492 та ҳолат аниқланиб, 6 270 232 киши вафот этган. Кун давомида 606 079 та касалланиш ва 1 542 та ўлим ҳолати кузатилган. Энг кўп хасталик, жумладан, 500 миллион киши 14 апрель куни кузатилган.

АҚШ (81 824 843), Ҳиндистон (43 127 199), Бразилия (30 701 900), Франция (28 372 414) ва Германияда (25 890 456) COVID-19 инфекциялари энг кўп қайд этилган. Ўлганлар сони бўйича АҚШ (992 667), Бразилия (664 987) ва Ҳиндистон (524 293) етакчилик қилмоқда.

Аввалроқ ЖССТ Шимолий Кореяга ковидга қарши курашда ёрдам таклиф қилганди. Шунингдек, ташилот дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берган.

Bugun — LIVE