Жаҳон - 19:32 · 19.05.2022

ЖССТ Хитой вакцинасини фавқулодда қўллашни тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг «CanSino Biologics» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ковидга қарши «Convidecia» вакцинасини фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган дори рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: «CGTN»

Маълум қилинишича, «Convidecia» препарати инсон аденовирусига модификацияланган. Тасдиқланган вакцина битта компонентдан иборат. ЖССТ препаратнинг коронавируснинг симптоматик шаклига қарши самарадорлигини 64 фоизга, оғир шаклига қарши 92 фоизга баҳолаган.

Аввалроқ ЖССТ дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирусни даволаш учун янги дори тавсия қилган.

Bugun — LIVE